АҚШда уч аёл сувсар ҳужумига учради
Олам
−
14 Август 2023
10164АҚШнинг Монтана штатида уч аёл баллонли қайиқни Жефферсон дарёси этагига олиб тушаётганида тўсатдан сувсар ҳужумига учраган. Бу ҳақда "SKY news" хабар берди.
Аёллардан бири Жен Ройс дуч келган шафқатcиз ҳужумдан сўнг, юзи ва танасида кўплаб чандиқлар пайдо бўлган ва шифокорлар томонидан тикилган.
Ҳужум шунчалик тез содир бўлганки, икки ҳамроҳи шериги орқасида сувсар борлиги ҳақида огоҳлантиришга ҳам улгурмаган.
Маълум бўлишича, Ройс хонимнинг юзи, қўллари, қулоқлари, оёқлари ва тўпиғи ҳужум давомида сувсар томонидан тишлаб, тиндалаб ташланган.
Аёлнинг сўзларига кўра, ҳодиса чекка ҳудудда содир бўлгани туфайли тез ёрдам машинаси уларни қидириб топишга қийналган. Шундан сўнг, аёллар вертолёт ёрдамида шифохонага етказилган.
Айтилишича, GoFundMe жамғармаси жабрланган аёлнинг тиббий харажатларини тўлашга ёрдамлашган. Шунингдек, ҳодисадан сўнг минтақадаги бир нечта балиқ овланадиган жойларда ташриф буюрувчиларни сувсар ҳужумидан огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган.
Маълумот учун, АҚШнинг Монтана штати балиқлари, ўзгача ёввойи табиати ва боғлари билан танилган.
Дурдона Ширинова
LiveБарчаси