АҚШда сув тошқинлари кузатиляпти. Трамп қароргоҳи ҳам тошқиндан бебаҳра қолмади (фото)
Олам
−
09 Июль 2019
6946АҚШ пойтахти Вашингтон, унга ёндош Мэриленд ва Виржиня штатларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқинлари кузатиляпти. Бу ҳақда ABC нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, жала сабаб АҚШ Президенти қароргоҳи Оқ уй ертўласига ҳам сув тошган. Ижтимоий тармоқларда Оқ уйдан олинган суратлар ҳам тарқалди. Бундан тақшари АҚШ Миллий архиви биноси ҳам ёпилган.
Ёмғир натижасида Оқ уйнинг пастки қаватида жойлашган Матбуот маркази зарар кўрган.
Вашингтон кўчаларига сув тошиб, транспорт воситаларининг ҳаракатига жиддий зарар етказган. Метеорологлар АҚШ фуқароларини кучли шамол яқинлашиб келаётганидан ҳам огоҳлантирган.
Сув қопқонида қолган баъзи ҳайдовчилар қутқарувчилар ёрдами билан қутилган. Виржиня штати Арлингтон округидаги Рейган Миллий аэропортига бир соатда 84 мм ёмғир ёғган. Бу деярли бир ойлик (94 мм) кўрсаткичга тенг. Вашингтон атрофидаги Virginia Square метро станицясига ҳам сув тошган. 20 дақиқада станцияга томдан сув оқиб туша бошлаган.
Бундан ташқари, кучли ёмғир натижасида Мэриленд штати Фредерик шаҳридаги маҳаллий аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги ҳам сув остида қолган.
LiveБарчаси