АҚШда Moderna вакцинасини болаларда синовдан ўтказиш бошланди

Саломатлик

image

Американинг Moderna компанияси томонидан коронавирусга қарши mRNA-1273 вакцинаси АҚШнинг олти штатида уч минг болада синовдан ўтказилади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

"Moderna ўзи ишлаб чиқарган вакцинани 12 ёшдан катта болаларда синовдан ўтказишга таклиф қила бошлади", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тадқиқотда Айдахо, Миннесота, Нью-Йорк, Оклахома, Техас ва Юта штатларидан келган 12-18 ёшдаги кўнгиллилар иштирок этади. Шу билан бирга, компания АҚШнинг озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига ўз вакцинасидан фойдаланишни тасдиқлаш учун ариза топширган.

Аввалроқ Moderna COVID-вакцинаси самарадорлиги 94,1 фоизни, коронавируснинг оғир шакли билан эса 100 фоизни ташкил этган эди. Препаратни синовдан ўтказиш пайтида плацебо гуруҳига кирган бир киши вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Moderna

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг