АҚШда мактабдаги отишмада болалар ҳалок бўлди
Олам
−
28 Март 2023
12842Кеча, 27 март куни АҚШнинг Нэшвилл шаҳридаги бошланғич мактабда фожиали отишма бўлди. Оқибатда 9 ёшли уч нафар ўқувчи ва уч нафар мактаб ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, ўша мактабнинг собиқ битирувчиси 28 ёшли Одри Хейл ўқотар қурол билан мактабга кирган. Ҳужум 14 дақиқа ичида содир бўлган. У биринчи қаватда бир неча ўқ узган ва иккинчи қаватга кўтарилган. Ўқ овозини эшитган беш нафар полиция ходими иккинчи қаватга чиққан ва жиноятчини отиб ўлдирган.
Расмийлар Одри Хейл ҳужум учун олдиндан тайёргарлик кўргани, унинг ёнида мактабнинг кузатув ва кириш нуқталари батафсил чизилган харитаси борлигини аниқлаган.
Мазкур отишмадан сўнг АҚШ Президенти Жо Байден матбуот анжумани ўтказиб, воқеани ўта қайғули эканини айтган ва Конгрессни қурол хавфсизлиги қонунчилиги бўйича қўшимча чоралар кўришга чақирган.
“Биз қуролли зўравонликни тўхтатиш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Бу бизнинг жамоаларимизни парчаламоқда, бу миллатнинг руҳини йиртиб ташламоқда. Биз мактабларимизни қамоқхонага айланишидан ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз шарт”, деган Жо Байден.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШда содир бўлган серияли отишмалар 18 кишининг умрига зомин бўлганди. Президент Жо Байден эса қуролга эгалик қилиш устидан назоратни кучайтиришни назарда тутувчи фармонни имзолаб, қуроллар устидан назоратни кучайтирмоқчилигини айтганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь