Байден АҚШда қурол назоратини кучайтирмоқчи
Олам
−
14 Март 2023
4926АҚШ қонунчилигига кўра фуқоролар махсус лицензия билан қуролга эга бўлиши ва уни ёнида олиб юриши мумкин. Президенти Жо Байден эса қурол сотиб олувчининг шахсий маълумотларини янада чуқурроқ текшириш ва уларга эгалик қилиш устидан назоратни кучайтиришни назарда тутувчи фармонни имзолаб, қуроллар устидан назоратни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда бугун, 14 март куни куни “Associated Press” манбасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, фармон имзолангандан сўнг Америка маъмурияти раҳбари Калифорниянинг Монтерей-Парк шаҳрида йил бошида отишма бўлиб, 11 киши ҳалок бўлган тунги клубга боради ва у ерда чиқиш қилади.
Gun Violence Archive тадқиқот ташкилотининг маълум қилишича, 2023 йилнинг дастлабки икки ойида Қўшма Штатларда ўқотар қуроллардан қарийб 3000 киши ҳалок бўлган ва 964 бола жароҳатланган. Бу мамлакат тарихидаги рекорд кўрсаткичлардир. 2022 йилда эса отишмаларда 43,600 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШда содир бўлган серияли отишмалар 18 кишининг умрига зомин бўлганди.
LiveБарчаси