АҚШда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани айтилди
Олам
−
05 Апрель 2021
4224АҚШнинг Миннесота университети профессори, эпидемиолог Майкл Остерхолм Америкада коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у "Fox News" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
"Қайсидир маънода деярли янги пандемияга тушиб қолдик, деб ҳисоблайман. Битта яхши янгилик шуки, амалдаги вакциналар "британча" штаммга қарши самарали", деган Остерхолм.
Бундан аввал АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази раҳбари Рошель Валенски ҳам пандемиянинг тўртинчи тўлқини пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 30,7 млндан ошган. 555 мингдан ортиқ бемор коронавирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь