АҚШда хорижий авиакомпанияларга Россия бўйлаб парвозларни тақиқлаш таклиф қилинди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари авиакомпаниялари бошқа мамлакатларга тегишли авиаташувчиларни Россия ҳудуди бўйлаб парвозлардан воз кечишга чақирмоқда. Бу ҳақда “New York Times” хабар берди

Қайд этилишича, чекловлар рўйхатига АҚШ аэропортлари орқали учиш, қўниш ёки транзит қилишни тақиқлаш киритилиши мумкин. Украинада уруш бошланганидан сўнг Қўшма Штатлар, Канада ва Европанинг кўплаб мамлакатлари Россия самолётлари учун ёпиқлиги эълон қилинганди. 

Маълум қилинишича, АҚШ авиакомпаниялари ушбу таклифни мамлакат Транспорт вазирлигига йўллаган. Унга кўра, АҚШда учаётган Хитой авиакомпанияларига Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тақиқловчи буйруқ лойиҳаси тайёрланди. Эндиликда ушбу ҳужжат Оқ уй расмийларига тақдим этилиб, масала юзасидан муҳокамалар олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг май ойида Хитой Россия авиакомпанияларининг Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпганди. Шунингдек, 2022 йилнинг апрель ойида Туркия Сурияга учадиган Россия ҳарбий ва фуқаролик самолётлари учун осмонини қисман ёпган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия хорижий авиакомпаниялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг