Туркия Россия самолётлари учун осмонини қисман ёпди

Олам

image

Туркия Сурияга учаётган Россия ҳарбий ва фуқаролик самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилган. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия Россияга ҳар уч ойда бир марта рухсатномалар берган, иккинчиси эса апрелда тугаган. Вазирнинг сўзларига кўра, ўшандан бери парвозлар тўхтатилган.

Қайд этилишича, рухсатномалар энди узайтирмасликка қарор қилинган. Бироқ, вазир бунинг сабабини тушунтирмаган. 

Айтиш жоизки, Туркия Украинага бостириб кириши сабабли Россияга қарши жорий қилинган Ғарб санкцияларига қўшилмади. Шу билан бирга, мамлакат бир неча бор Украина ва Россия ўртасидаги музокараларда воситачи бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

616

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг