Туркия Россия самолётлари учун осмонини қисман ёпди
Олам
−
24 Апрель 2022
13532Туркия Сурияга учаётган Россия ҳарбий ва фуқаролик самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Россияга ҳар уч ойда бир марта рухсатномалар берган, иккинчиси эса апрелда тугаган. Вазирнинг сўзларига кўра, ўшандан бери парвозлар тўхтатилган.
Қайд этилишича, рухсатномалар энди узайтирмасликка қарор қилинган. Бироқ, вазир бунинг сабабини тушунтирмаган.
Айтиш жоизки, Туркия Украинага бостириб кириши сабабли Россияга қарши жорий қилинган Ғарб санкцияларига қўшилмади. Шу билан бирга, мамлакат бир неча бор Украина ва Россия ўртасидаги музокараларда воситачи бўлган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023