АҚШда ишсизлик даражаси ортди

Олам

image

АҚШда ишсизлик даражаси 3,9 фоизга ошди – бу икки йил ичидаги энг юқори кўрсаткич.  Бу ҳақда АҚШ Меҳнат департаментининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳисоботда кўрсатилишича, соғлиқни сақлаш, давлат, озиқ-овқат ва ичимлик хизматлари, ижтимоий ёрдам, транспорт ва омборхона хизматларида қўшимча иш ўринлари яратилган. Февраль ойида ишсизлик даражаси 0,2 фоиз ортиб, умумий 3,9 фоизга, ишсизлар сони эса 334 минг кишига кўпайиб, 6,5 миллион нафарга етган. Маълумот учун, бир йил аввал ишсизлик даражаси 3,6 фоизни, ишсизлар сони эса 6,0 миллион кишини ташкил қилган.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ Президенти 7 март куни кечқурун Конгресс Вакиллар палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган чиқишида АҚШда атиги уч йил ичида 15 миллион янги иш ўрни яратилиб, рекорд ўрнатилгани, ишсизлик даражаси эса сўнгги 50 йилдаги энг паст кўрсаткични қайд этганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ишсизлик меҳнат департаменти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг