АҚШда автомобиль 30 велоспортчини уриб юборди. Қурбонлар бор

Спорт

−

image

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида автомобиль 30 нафар велоспортчидан иборат гуруҳни уриб юборди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса Роли шаҳри яқинидаги Оптимист фарм йўлида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Infiniti автомобилини 76 ёшли Дональд Роберт Моррис-Жонс бошқарган. У йўлнинг марказий чизиғини кесиб ўтиб, велоспортчилар ҳаракатланаётган қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган. Гуруҳ билан тўқнашувдан кейин ҳам ҳайдовчи автомобилни тўхтата олмаган. Тахминан 800 метр юргач, машина йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида 63 ёшли велоспортчи ҳаёт учун хавфли жароҳатлар олган ва вафот этган. Яна 22 киши турли даражада тан жароҳати олган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Канзас штатидаги Вичита шаҳрида футбол учрашуви вақтида юк машинаси майдонга кириб кетиши оқибатида икки киши, жумладан, олти ёшли бола вафот этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг