АҚШда 51-штат пайдо бўлиши мумкин

Олам

image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси бугун, 26 июнь куни мамлакат пойтахти мақоми бўйича овоз беришни ташкил қилади. Бу билан Вашингтонни 51-штатга айлантириш таклиф қилинмоқда, дея хабар беради “Fox News” телеканали.

Маълумки, ҳозирги вақтда шаҳар маъмурий нуқтаи назардан Колумбия федераль округи ҳисобланади, у ҳеч қандай штатларга кирмайди.

Ушбу ташаббус Демократик партиянинг конгрессменларига тегишли. Уларнинг фикрига кўра, пойтахт аҳолиси фуқаролик бурчларини бажаради, аммо Конгрессга ўз вакилларини сайлаш ҳуқуқига эга эмас.

Демократлар устунлик қиладиган ва республикачилар томонидан назорат қилинадиган Сенатда рад этилган қонун лойиҳаси қуйи палатада тасдиқланиши кутилмоқда.

Оқ уй ушбу қонун лойиҳасига барибир вето қўйишини маълум қилган.

Қайд этиш керакки, “АҚШнинг 51-штати” аллақачон атама даражасига чиққан. Бу Американинг навбатдаги штати бўлишга даъвогар ҳудудларга нисбатан умумий қўлланилади. “51-штат” атамаси Колумбия округидан ташқари, Пуерто-Рико, Австралия, Мексика, Ироқ, Буюк Британия, Исроилга нисбатан ҳам қўлланилади.

Колумбия округига штат мақомини беришни ҳудуд аҳолиси қўллаб-қувватлайди. Бу уларга Конгрессда ўз вакилига эга бўлиш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Вашингтон

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг