АҚШ Зеленский устидан жосуслик қилаётган бўлиши мумкин – CNN

Олам

image

Америка Қўшма Штатларида Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг учрашувларидаги суҳбатлар тингланаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Пентагоннинг интернетга сиздирилган ҳужжатларига таяниб, CNN хабар берди.

“АҚШ Зеленский устидан жосуслик қилди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, бироқ Украина расмийлари маълумотларнинг сизиб чиқишидан қаттиқ ҳафсаласи пир бўлган”, дейилади хабарда.

Радиокузатув натижалари шуни кўрсатганки, Зеленский февраль ойи охирида Россиянинг Ростов вилоятидаги рус қўшинлари жойлаштирилган нуқталарга дронлар ёрдамида зарба беришни таклиф қилган. Бироқ Украина Қуролли Кучларида узоқ масофага учадиган қуроллар йўқ. Қўшма Штатлар эса Украинани узоқ масофага учувчи ракета тизимлари билан таъминлашни истамаяпти. Вашингтон буни Киев Россия ҳудудига зарба бериш учун улардан фойдаланишидан қўрқиш билан изоҳлаши мумкин.

Яна бир ҳужжатда айтилишича, Хитой Украинанинг Россия ичидаги нишонларга зарбаларини НАТОни тажовузкордек кўрсатиш имконияти сифатида ишлатиши ва агар у ҳужумларни муҳим деб ҳисобласа, Россияга ёрдамини ошириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда АҚШ разведкасининг махфий ҳужжатлари пайдо бўлганди. Унда Вашингтон ва унинг иттифоқчилари томонидан Украинага юбориладиган ёрдам жадвали каби маълумотлар бор эди. Кейинроқ америкалик амалдорлар ушбу ҳужжатлар қалбаки бўлиши мумкинлигини айтиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Зеленский жосуслик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг