АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги битим бошиданоқ ишламаслиги маълум эди – Афғонистон
Олам
−
02 Март 2021
5920АҚШ ва “Толибон” гуруҳи ўртасида тузилган тинчлик битими бошиданоқ муваффақиятсизликка маҳкум эди. Бу ҳақда Афғонистон Президентининг Сиёсий партиялар ва қабилаларни яраштириш бўйича катта маслаҳатчиси Ҳожи Назир Аҳмадзай маълум қилган.
Таъкидланишича, АҚШ ва “Толибон” гуруҳи ўртасида тузилган тинчлик битимида Афғонистон ҳукумати иштирок этмаганлиги сабабли ушбу келишув ишламаган.
“Биз биринчи кунданоқ Афғонистон ҳукумати иштирок этмаганлиги сабабли ушбу келишув ишламайди, деб айтдик. Тўғри, тинчлик учун баъзи масалалар бўйича биз уларга қўшилдик, бироқ толибларнинг Доҳа келишувига биноан берган ваъдалари бажарилмади”, дейди Ахмадзай.
Унинг қўшимча қилишича, Қатар пойтахти Доҳадаги музокаралар фонида Афғонистондаги зўравонлик ва жанговар ҳаракатлар кўлами фақат ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Қатарда Америка Қўшма Штатлари ва афғон толиблари ўртасида илк марта тинчлик шартномаси имзоланган эди. Келишувга кўра, АҚШ 14 ой ичида қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши ҳамда маҳбусларни алмашиш тўғрисидаги битимдан сўнг, афғонлараро мулоқот бошланишини керак эди.
Бироқ жорий йилнинг февраль ойи бошида Афғонистон Миллий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абдулланинг маълум қилишича, “Толибон” вакиллари Қатар пойтахти Доҳада ўтказилаётган Афғонистонда вазиятни ҳал қилиш бўйича музокараларни тарк этган.
LiveБарчаси