АҚШ ва Россия бир-бирига қарши тузган “қора рўйхати”ни эълон қилди
Олам
−
20 Май 2023
12932АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар кенгайтирилганини эълон қилди. Америка “қора рўйхати”га Россия ва бошқа мамлакатлардан 200 га яқин компания ва 46 жисмоний шахс киритилди. Чеклов қўйилганлар рўйхати вазирлик сайтида эълон қилинди.
Эътиборли жиҳати шундаки, “қора рўйхат”га тушганлар орасида асли ўзбекистонлик Вадим Илмиев Викторович ҳам бор. У 1966 йил 15 августда Самарқанд шаҳрида туғилган. Миллати украин бўлган Вадим Илмиев 2022 йил май ойида Россия томонидан босиб олинган Херсон вилоятидаги соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар этиб тайинланган.
“Президент Путиннинг ноқонуний ва асоссиз уруши бошидан бизнинг глобал коалициямиз Украинани қўллаб-қувватлашга эътибор қаратди, шу билан бирга Россиянинг босқинини амалга ошириш қобилиятини камситмоқда. Бизнинг жамоавий саъй-ҳаракатларимиз Россияни ўз армиясини жиҳозлаш учун зарур бўлган асосий маблағлардан маҳрум қилди ва Кремль ўзининг уруш машинасини молиялаштириш учун оладиган даромадларини кескин чеклайди. Бугунги ҳаракатлар Путиннинг ўзининг ваҳший босқинини амалга ошириш қобилиятига қарши курашни янада кучайтиради ва Россиянинг санкциялардан қочишга уринишларини тўхтатиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларимизни илгари суради”, деган АҚШ Ғазначилик котиби Жанет Йеллен.
АҚШ томонидан киритилган чеклов чораларига жавобан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам 500 нафар америкаликни мамлакатга киришини тақиқлади. Россия “қора рўйхатида” АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳам бор.
“Стоп-лист”га киритилган АҚШ фуқаролари орасида конгрессменлар ва Украинага қурол етказиб берувчи ҳарбий-саноат комплекси компаниялари раҳбарлари, телебошловчилар ва журналистлар, илмий ҳодим ва профессорлар ҳам бор.
“Шу муносабат билан АҚШнинг Москвадаги элчихонасининг жосуслик учун ҳибсга олинган мухбири Э.Гершковичга консуллик ташрифи сўрови Ташқи ишлар вазири С.В.Лавровнинг россиялик журналистларига виза беришдан бош тортишига жавобан яна бир бор рад этилганлигини тасдиқлаймиз”, дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Байден маъмурияти Россияга кенг турдаги истеъмол товарлари экспортини тақиқлаган ва 71 та компанияга нисбатан санкциялар жорий қилинганди. Улар орасида Қирғизистон ва Арманистоннинг биттадан компанияси ҳам бор эди.
LiveБарчаси