МДҲнинг икки давлати АҚШнинг янги санкциялар рўйхатига тушиб қолди
Олам
−
19 Май 2023
44261Байден маъмурияти бугун, 19 май куни Россияга кенг турдаги истеъмол товарлари экспортини тақиқлади, шунингдек, 71 та компанияга нисбатан санкциялар жорий қилинди. Улар орасида Қирғизистон ва Арманистоннинг биттадан компанияси ҳам бор. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШнинг навбатдаги санкциялари икки мақсадли деб ҳисобланувчи техникалар, жумладан, кийим қуритгич, қор тозалагич ва сут соғиш аппаратлари каби кундалик ҳаётда ишлатиладиган жиҳозларга қаратилган бўлиб, улар Украина урушида Россиянинг ишдан чиққан техникаларини таъмирлаш учун ишлатилиши мумкинлиги тахмин қилинади.
“Сиз ҳозир ҳатто контакт линзалари ёки қуёшдан сақловчи кўзойнакларни ҳам жўнатолмайсиз”, дейди адвокат Кевин Вулф.
Эътиборлиси, қора рўйхатда Россиянинг 69 та компаниясидан ташқари Арманистон ва Қирғизистоннинг ҳам биттадан компанияси ҳам қайд этилган. Бундай компаниялар сирасига Россиядаги самолётларни таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш заводлари, порох, трактор ва автомобиль корхоналари, кемасозлик заводлари ва муҳандислик марказлари киради.
LiveБарчаси