АҚШ ва Хитой “Фукидид тузоғи”дан қочмоқчи (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан Пекиндаги учрашувда дунё чуқур ўзгаришлар ва “турбулентлик” даврини бошдан кечираётганини билдирди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Хитойнинг ҳамкорлиги “Фукидид тузоғи”дан чиқиш ва йирик давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг янги моделини яратишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

“Биз глобал муаммоларни ҳал қилиш ва дунёда барқарорликни таъминлаш учун бирлаша оламизми, халқларимиз фаровонлиги ҳамда инсоният келажаги учун масъулиятни бўлишамизми – булар тарих, тинчлик ва халқ тақдири билан боғлиқ масалалардир”, деган Трамп.

У, шунингдек, Хитой ва АҚШнинг умумий манфаатлари келишмовчиликлардан устун эканини айтган.

“Барқарор Хитой-Америка муносабатлари бутун дунё учун фойдали”, деган Трамп.

“Фукидид тузоғи” атамаси америкалик сиёсатшунос Грэхам Аллисон томонидан оммалаштирилган бўлиб, кучайиб бораётган янги давлат амалдаги глобал етакчи давлатни сиқиб чиқаришга уринганда уруш хавфи ортишини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Хитой Фукидид тузоғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг