АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди – WP

Олам

image

АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатлар Яқин Шарқдаги можаро сабабли жиддий даражада ёмонлашди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Президенти Жо Байден йил давомида бир неча бор Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга мурожаат қилиб, уни стратегик тинчлик режасига эътибор қаратишга чақирган. Бундан ташқари, АҚШ Президенти оммавий нутқларида ва шахсий мулоқотларда ҳам Исроил раҳбарини “жазолаш” истагидан воз кечишга чақирган. Бироқ Нетаньяху оммавий равишда АҚШнинг Ғазо ва Ливандаги ўт очишни тўхтатишга оид таклифларини рад этиб, Оқ уйни қурол етказиб беришни кечиктираётганликда айблаган.

Қайд этилишича, Исроил Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни бир неча бор тўсиб қўйган ёки кечиктирган, шу билан бирга оммавий равишда буни рад этган. Манбаларнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг босими бўлмаганида Исроил ёрдамнинг ҳатто минимал миқдорини ҳам етказиб беришга рухсат бермаган бўларди.

Бундан ташқари, Исроил АҚШ томонидан берилаётган хавфсизлик кафолатига суяниб, жараёнга АҚШни хабардор қилмасдан Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили, Сурия ва Эрондаги ҳужумларни амалга оширган.

Нашрга кўра, Оқ уй ҳозирда Нетаньяхудан Эроннинг ракета ҳужумига жавоб қайтармасликни, айниқса, нефть ва ядровий инфратузилмаларга зарба бермасликни талаб қилмоқда. Аммо Исроил Бош вазири демократларнинг талабларига қулоқ солмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатда Ғазода гаровга олинганлар бўйича ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни зудлик билан тузиш зарурлигини таъкидлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яқин Шарқ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made