Байден Нетаньяхуга Ғазода ўт очишни тўхтатиш зарурлигини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 21 август куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатда Ғазода гаровга олинганлар бўйича ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни зудлик билан тузиш зарурлигини таъкидлади ва Қоҳирадаги бўлажак музокаралар муҳим аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, телефон суҳбатига АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг 20 август куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида Фаластин анклавидаги сулҳ бўйича келишувсиз якунланган Яқин Шарққа сафари сабаб бўлган.

“Президент ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувни зудлик билан якунлаш зарурлигини таъкидлади ва қолган тўсиқларни бартараф этиш бўйича Қоҳирада бўлажак музокараларни муҳокама қилди”,  дейилади Оқ уй баёнотида.

Баёнотда айтилишича, Байден ва Нетаньяху АҚШнинг Исроилни Эрондан келаётган барча таҳдидларга қарши, жумладан, унинг ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва ҳусийларга қарши мудофаавий ҳарбий жойлаштиришларини ўз ичига олган ҳолда қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилган.

Маълумот учун, Эрон жорий йилнинг 31 июль куни Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Хония ўлдирилгани учун ўч олишга ваъда берди ва бунда Исроилни айблади. Исроил қотиллик ортида турганини на тасдиқлади, на инкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден Демократик партиянинг Чикагодаги қурултойида Қўшма Штатлар Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатиш учун ҳаракат қилишда давом этишини таъкидлаганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Байден Нетаньяху Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made