АҚШ ваъдасини бажаряптими? Афғонистондан ҳарбийларнинг қанча қисми чиқиб кетгани очиқланди
Олам
−
02 Июнь 2021
7416АҚШ аллақачон ўз ҳарбий контингентининг учдан бир қисмини Афғонистондан олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда мамлакат Марказий қўмондонлиги ўз веб-сайтида маълум қилган.
Қўмондонлик ҳисоб-китобларига кўра, чиқиб кетиш жараёни 30 дан 44 фоизгача якунланган. Баёнотда айтилишича, материаллари бўлган 300 га яқин юк самолётлари Исломий давлатдан чиқариб ташланган ва 13 минг дона анжомлар йўқ қилиш учун Мудофаа вазирлигининг логистика агентлигига юборилган.
Бундан ташқари, қўмондонликка кўра, америкалик ҳарбийлар турли вилоятларда жойлашган олтита базани Афғонистон Мудофаа вазирлигига топширган.
Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ишларини бошлаб юборди.
Маълумот ўрнида, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди.
14 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунланганини ва 1 майдан бошлаб мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлашини эълон қилганди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунланиши керак.
LiveБарчаси