АҚШ ва ҳусийлар ўзаро кемаларга ҳужумлар уюштирди

Олам

image

АҚШ ва Эронга яқин бўлган Яман ҳусийлари кеча, 11 август куни денгиздаги бир нечта кемаларга алоҳида ҳужумлар уюштирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Яман Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, Боб-аль-Мандаб бўғозида кичик юк кемасига ҳусийлар томонидан қилинган тахминий ҳужум оқибатида 4 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Яман соҳил қўриқлаш хизматига кўра, ҳусийларга қарши кучлар таркибидаги яна 2 нафар яманлик қутқарувчи ҳам ҳалок бўлган.

Ўлганлар Мисрга тегишли “Tihamah” кемаси экипажи аъзолари бўлган. Бу Эрон уруши бошланганидан бери ҳусийларнинг денгиздаги ҳужумлари оқибатида қайд этилган биринчи инсон ўлимлари бўлган. 

Ҳусийларга қарашли “Saba” ахборот агентлиги эса гуруҳ Боб-аль-Мандаб бўғозида ҳарбий техника олиб кетаётган Саудия кемасига ҳужум қилганини маълум қилган. Кеманинг номи очиқланмаган, Саудия томони эса бу хабарга зудлик билан муносабат билдирмаган.

Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийлари Панама байроғи остида ҳаракатланаётган юк кемасини тўхтатиш учун АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли MH-60 вертолётидан иккита “Hellfire” ракетаси учирилганини билдирган. АҚШ Марказий қўмондонлигига кўра, кема Эрон портларига нисбатан жорий этилган денгиз блокадасини бузгани ҳақида берилган бир неча огоҳлантиришга бўйсунмаган.

Қайд этилишича, денгиздаги ҳужумлар фонида нефть нархлари ҳам кўтарилган. “Brent” нефти нархи 1,4 фоизга ошиб, бир баррели 88,91 долларга, АҚШ нефти эса 1,3 фоизга ошиб, 83,20 долларга етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ямандаги ҳусийлар Саудия Арабистони жанубига ҳужум қилиши оқибатида 11 нафар тинч аҳоли жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг