АҚШ Ўзбекистонни коронавирус тарқалиш даражаси номаълум давлатлар қаторига киритди
Олам
−
04 Ноябрь 2021
9099Американинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази саёҳат қилиш бўйича давлатларни коронавирусга чалиниш хавфи энг юқори, юқори, ўртача, паст ва номаълум бўлган гуруҳларга бўлди. Ўзбекистон номаълум рўйхатдан жой олди.
Рейтингда қайд этилишича, Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол номаълум, ҳатто тўлиқ эмланган саёҳатчиларнинг коронавирус билан касалланиш эҳтимоли бор.
Рейтингга кўра, мамлакатга келишни режалаштирганларга аввало тўлиқ эмланиш тавсия этилган.
Шунингдек, саёҳатчилардан Ўзбекистонда тавсия ёки талабларга амал қилишлари, жумладан, ниқоб тақишлари, масофа сақлашларини сўралган.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари: Турманистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳам вазият номаълум мамлакатлар рўйхатига киритилган. Фақатгина Қирғизистон коронавирус билан касалланиш хавфи кам бўлган давлатлар қаторида.
Қайд этилишича, касалланиш хавфи кам бўлган давлатларга ҳам саёҳат қилишдан олдин, албатта, тўлиқ эмланиш ва мамлакатда ўрнатилган қоидаларга амал қилиш тавсия этилган.