Олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчиларга 3 кунлик бепул саёҳат йўлланмаси берилади

Жамият

image

Республика ва вилоят босқичидаги фан олимпиадалари ҳамда спорт мусобақалари ғолиблари энди “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси билан тақдирланади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 2026 йил 24 июлдаги 406-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланди.

Ҳужжатга кўра, республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга Ўзбекистон ҳудудидаги туристик объектларга 3 кунлик саёҳат йўлланмаси берилади.

Вилоят босқичида ғолиб бўлганлар эса бошқа вилоят ҳудудидаги туристик масканларга 2 кунлик саёҳат қилиш имкониятига эга бўлади.

Қайд этилишича, саёҳат ташкилотчилари йўлланма эгаларини тадбир бошланишидан камида 10 кун олдин сафар санаси ва ўтказиладиган жой ҳақида хабардор қилади.

Шунингдек, саёҳат билан боғлиқ харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади. Ушбу харажатлар қаторига транспорт хизмати, яшаш ва овқатланиш, гид хизмати асосидаги экскурсиялар, туризм объектларига кириш чипталари ҳамда саёҳат суғуртаси киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходимларининг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг