АҚШ Ўзбекистон пахтасига қўйган чекловларини бекор қилади

Жамият

image

АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзининг ҳисоботида (“TDA Report”) 2011 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистонни болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича “сезиларли тараққиёт”нинг энг яхши тоифасига киритди.

Бу мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашиш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати, шунингдек, ушбу соҳада жиноий жавобгарликнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда кучайтирилгани туфайли эришилгани алоҳида таъкидланган.

“Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша оладиган намунали давлатга айланмоқда”, дейди АҚШ Меҳнат вазирлигининг Болалар ва мажбурий меҳнат бўйича бошқармаси раҳбари Марсиа Еугенио.

Бундан ташқари, Ўзбекистон эришган ютуқларни инобатга олган ҳолда, АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтани “Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати”дан чиқарилишини эълон қилди. Ушбу қарор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотларни АҚШга олиб киришга қўйилган расмий чекловларни бекор қилади ва шу орқали тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун янги имкониятлар очади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида “Cotton Campaign” коалицияси ўзбек пахтасига қўйилган бойкотни бекор қилганди. Бойкот 2009 йилда пахта теримида мунтазам равишда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани учун жорий этилганди. Бу эса ўзбек пахтасининг халқаро бозордаги қадрига жиддий путур етказиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пахта

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг