Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинмоқда
Жамият
−
10 Март 2022
13528“Cotton Campaign” коалицияси Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Cotton Campaign” коалицияси мазкур қарорни 2021 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан қабул қилган.
Маълумот учун, “Cotton Campaign” дастлаб 2009 йилда ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро меҳнат ташкилоти мониторинг гуруҳи 2021 йилдаги пахта терими мавсумида Ўзбекистондаги 11 минг теримчи билан суҳбатлашган, уларнинг 99 фоизи ўз хоҳиши билан ишлаётганини айтган. Барча вилоят ва туманларда мажбурий меҳнат билан боғлиқ жуда кам ҳолат аниқланган ёки умуман кузатилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь