АҚШ Украинага қуроллар учун йилига 300 млн долларгача ажратмоқчи
Олам
−
19 Март 2021
3071Бир гуруҳ америкалик сенаторлар хавфсизлик соҳасида Украина билан ҳамкорлик тўғрисида қонун лойиҳасини таклиф қилди. Бу ҳақда АҚШ Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси сайтида хабар берилган.
Қонун лойиҳасида, хусусан, Нормандия форматидаги музокаралар пайтида Украинага Американинг махсус вакили тайинланиши ва АҚШ Давлат департаменти томонидан Европадаги тегишли иттифоқчилар билан биргаликда Украина бўйича ишчи гуруҳ тузилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ташаббус Украина томонига қурол узатишни соддалаштиришни, Украина ҳарбийларини тайёрлаш учун Киевга йилига 4 миллион доллар ажратишни, шунингдек, ҳарбий ёрдам сифатида йилига 300 миллион долларгача маблағ ажратишни таклиф қилмоқда.
"Биз Украинани икки томонлама қўллаб-қувватлашни Конгрессда ҳам, Оқ уйда ҳам яна бир бор тасдиқладик", деган қонун лойиҳасининг муаллифларидан бири Крис Мерфи.
LiveБарчаси