АҚШ Украинадаги тартибсизликлар хавфидан огоҳлантирди
Олам
−
12:19 2134 2 дақиқа
АҚШ Давлат департаменти америкаликларни Украинада юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликлардан огоҳлантирди. Муассаса сайтидаги янгиланган билдиришномага кўра, АҚШ ўз фуқароларига ушбу мамлакатга сафар қилмасликни тавсия этмоқда.
Департамент америкаликлар учун тавсияларни янгилаб, хавф-хатарлар қаторига “фуқаролик тартибсизликлари”ни ҳам киритган. Тавсиялар кеча, 28 август куни тўлдирилган. Шу билан бирга, умумий огоҳлантириш даражаси ўзгармаган ва максимал даражада қолмоқда – “Level 4: Do Not Travel” (Саёҳат қилмаслик).
Муассаса аллақачон Украинада бўлиб турган америкаликларга вазиятнинг ўзгаришини кузатиб боришни ва зарур бўлганда ҳудудни тезда тарк этишга тайёр туришни тавсия қилади. Шунингдек, уларга ҳаво ҳавфи сигналларига эътибор қаратиш, энг яқин бошпаналар жойлашувини билиш ва намойишлар ҳамда одамлар гавжум жойлардан йироқ бўлиш маслаҳат берилмоқда.
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда, бироқ унинг ходимлари пойтахтдан ташқарига чиқишда чекланган. Америка давлат органлари ходимларига Киевдан ташқарига чиқиш учун махсус рухсатнома талаб қилинади. Давлат департаменти уларнинг оила аъзоларига Украинада бўлишга рухсат бермайди.
Билдиришномада, шунингдек, Украина ҳаво ҳудуди Америка фуқаролик авиацияси учун ёпиқлигича қолаётгани айтилади. Айрим ҳудудларда ҳарбий ҳолат чекловлари, жумладан, комендантлик соати ва ҳужжатларни текшириш тартиби амал қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳарбийлари Украина ҳудудидаги бир қатор объектларга зарба бергани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужумлар оқибатида Запорожье шаҳридаги “Эпицентр” савдо марказида ёнғин чиққан, Суми ва Киев вилоятидаги “Новая почта” логистика марказлари зарарланган.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август