АҚШ учун стратегик таҳдид ким?

Олам

image

Хитой Америка Қўшма Штатлари учун ҳақиқий стратегик муаммо бўлиб, у яқин келажакда ҳам шундай бўлиб қолади. Бу ҳақда бугун, 9 май куни Вашингтонда инновациялар ва миллий хавфсизликка бағишланган тадбирда сўзга чиққан АҚШ Ҳаво кучлари котиби Фрэнк Кендалл айтиб ўтди.

“Қўшма Штатлар учун ҳақиқий стратегик муаммо, албатта, Хитойдир ва яқин келажакда шундай бўлиб қолади”, деган Фрэнк Кендалл. 

Шунингдек, у Хитой вақтни бой бермаётгани ва ҳарбий соҳада модернизация ишларини олиб бораётганини айтган. 

“Улар нафақат бизда мавжуд имкониятларни енгиш учун нимадир ишлаб чиқмоқда, балки биз бундан кейин нима қилишимиз ҳақида олдиндан ўйлашмоқда ва бунга қарши бирор нарса ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда”, дея қўшимча қилган Кендалл АҚШ ҳам худди шундай қилиши, рақобатбардош бўлиши кераклигини таъкидлаб.

Бундан ташқари, у гарчи АҚШ Хитойни “стратегик таҳдид” деб ҳисобласада, ҳарбийлар Россияни ядро қуролига эга давлат сифатида эътиборсиз қолдиролмаслигини эслатган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг