АҚШ Тайванга 500 миллион долларлик қурол-яроғ етказиб беради. Бунга Хитой нима дейди? 

Олам

image

Хитой Халқ озодлик армияси Вашингтондан сотиб олинган қуроллар ёрдамида тайванлик ҳарбийларнинг Хитойдан яккаланиб қолишга уринишларига барҳам бериш мақсадида урушга тайёргарликни кучайтиради. Бу ҳақда бугун, 16 май куни Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тан Кефей маълум қилди.

“Биз Тайвань мустақиллик ҳаракати деб аталадиган сепаратистларнинг режаларини, шунингдек, ташқи кучларнинг уринишларини қатъий равишда йўқ қиламиз”, деган у Вашингтоннинг Тайпейни 500 миллион долларлик қурол билан таъминлаш ниятини изоҳлар экан.

Мудофаа вазирлигининг расмий вакилига кўра, Хитой армияси ўз мамлакатининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилади. 

“Биз Демократик прогрессив партия ва сепаратистик кучларга Америка қуроллари билан оролни материк Хитойдан ажратиб олишга уриниш уларни боши берк кўчага олиб боришини айтамиз”, дея қўшимча қилган Тан Кефей.

Шунингдек, у Тайвань масаласига Хитой-АҚШ муносабатларида ҳеч қачон кесиб ўтилмаслиги керак бўлган қизил чизиқ сифатида қаралишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байденнинг кўрсатмаси билан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган тезлаштирилган тартиб бўйича Тайванга ҳам 500 миллион долларлик қурол-яроғлар ўтказилиши айтилганди. АҚШнинг 2023 молия йили учун белгиланган мудофаа бюджети лойиҳасида эса АҚШ раҳбарига Тайпейга 1 миллиард долларгача бўлган миқдорда ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкони берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг