АҚШ Саудия Арабистонини ҳам Исроилни тан олишга чақиряпти
Олам
−
15 Октябрь 2020
6758АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Саудия Арабистонини Исроилни тан олиш ва Авраам келишувига қўшилишга чақирди. Америка ташқи сиёсати раҳбари подшоҳликнинг бундай қадами Форс кўрфазининг бошқа икки араб давлати – БАА ва Баҳрайн билан муносабатларини яхшилаётган яҳудийлар давлати учун улкан туртки бўлишини таъкидлади. Бу ҳақда "South China Morning Post" хабар берди.
“Улар (БАА ва Баҳрайн) минтақадаги динамика ўзгараётганини кўрсатяпти. Мамлакатлар Эрон таъсирига қарши туриш ва ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ғамкорлик зарур эканини тан оляпти”, деган Помпео Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархан ал-Сауд билан учрашувда.
Давлат котиби Саудия Арабистони ҳам Исроил билан муносабатларини нормаллаштиришига умид билдирган. У Подшоҳликка Авраам келишувини туишдаги ёрдам учун миннатдорлик билдирган.
АҚШ Исроилни тан олиш эвазига Саудияга ишончли қурол етказиб бериш дастурини қўллаб-қувватлашини, бу эса фуқароларни ҳимоя қилишга ёрдам беришини таъкидлаган.
Помпео АҚШ янги элчихона қуриш учун Ар-Риёдда 26 акр (10,5 гектар) ер майдони сотиб олганини ҳам қўшимча қилган. Шунингдек, Америка Жидда ва Даҳрандаги миссиясидан ташқари, подшоҳликда дипломатик қурилиш учун 1 млрд доллар сафрлаш ниятида.
Эслатиб зтамиз, ташқи сиёсатини Саудия Арабистни билан яқиндан мувофиқлаштириб борувчи Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари 15 сентябрь куни Оқ уйда Исроил билан Авраам келишувини имзолади ва яҳудийлар давлатини тан олди.