АҚШ Россияга қарши санкциялар киритиши ортидан нефть нархи ошди

Олам

image

Қўшма Штатлар томонидан Россия нефть секторига қарши эълон қилинган янги санкциялар фонида бугун, 13 январь куни нефть нархи сўнгги ойлардаги энг юқори даражага етди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Шундай қилиб, Brent маркали нефть учун фьючерс нархи бир баррель учун 81,11 долларгача кўтарилди, бу 2024 йил август ойи охиридан бери энг юқори кўрсаткичдир. Нарх бир кун ичида 81,44 долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, Американинг West Texas Intermediate нефти 1,40 долларга кўтарилиб, бир баррели учун 77,97 долларни ташкил этди, бу 2024 йил октябрь ойи бошида кўрсатилган рекорд даражадаги 78,32 долларга яқинлашди.

АҚШ 10 январь куни Россия энергетика секторига қарши янги санкцияларни эълон қилди . Санкциялар рўйхатига, хусусан, “Газпром нефть” ва “Сургутнефтегаз”, ўнлаб нефть-сервис компаниялари ва Россия Федерациясидан нефть савдоси билан шуғулланувчи трейдерлар киритилган.

АҚШ Миллий Иқтисодий Кенгаши директори Далип Сингх ушбу чораларни “энг муҳим” деб атади ва бу чекловлар Россияга ойига миллиардлаб долларга тушиши мумкинлигини айтди.

Вазиятни шарҳлар экан, Россия ТИВ чекловлар ҳатто жаҳон бозорларини беқарорлаштириш хавфи эвазига жорий этилаётганини айтди ва Москва санкцияларга жавоб қайтаришига ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ҳам Россиянинг “Газпром нефть” ва “Сургутнефтегаз” компанияларига қарши санкциялар жорий қилганди. Британия расмийларига кўра, компанияларни санкциялар рўйхатига киритишнинг сабаби уларнинг Россия ҳукумати томонидан фойда олишдаги иштирокини ёки ҳукуматга ёрдам кўрсатишини ўз ичига оладиган, Россия ҳукумати учун стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳада, аниқроқ айтганда, Россиянинг энергетика секторида фаолият юритиши дея кўрсатилган. Бундан ташқари иккинчи сабаб сифатида уларнинг ҳукуматга иқтисодий аҳамиятга эга фаолият олиб боришига кўмаклашгани айтилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг