АҚШ Россия ядро қуролидан фойдаланишига жавоб чораларини муҳокама қилмоқда

Олам

image

АҚШ маъмурияти Россия Украинада тактик ядро қуролини қўллаган тақдирда АҚШнинг жавоб чораларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден айтиб ўтди ва улар ҳақида гапирмоқчи эмаслигини таъкидлади. 

“Бу ҳақда мунозаралар бўлиб ўтди, лекин нима қилишимиз ва нима қила олмаслигимиз ҳақида гапириш масъулиятсизлик бўларди”, дейди у CNN телеканалига берган интервьюсида. 

Ҳарбий бўлимга шунга ўхшаш вазиятда мумкин бўлган ҳаракатлар сценарийсини ишлаб чиқишни буюрилганми, деган саволга Байден “Пентагон сўраши шарт эмас”, деб жавоб берди. 

Россия Федерацияси томонидан ядро қуролидан фойдаланиш тўғрисида

АҚШ Президенти Владимир Путинни Украинадаги можарода тактик ядро қуролидан фойдаланади, деб ўйламайди. 

"У бунга боради деб ўйламайман. Бироқ, менимча, унинг бу ҳақда гапириши масъулиятсизликдир”, дейди Оқ уй раҳбари.

Байденнинг фикрича, Украинада тактик ядро қуролидан фойдаланиш даҳшатли оқибатларга олиб келади. 

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин халқига мурожаати давомида, у Россия хавфсизлигига таҳдид қилувчиларга ядровий қурол билан жавоб беришдан ҳам тап тортмаслигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ядро қуроли Жо Байден

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг