АҚШ Россия–Украина урушидан олдинги кўрсаткичга эришди
Олам
−
30 Ноябрь 2022
7923Кеча, 29 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден мамлакатдаги бензин нархи Россиянинг Укаринага уруш бошлашидан аввалги кўрсаткичга қайтганини маълум қилди. Бу ҳақда Жаноб Байден ўзининг Тwitter’даги саҳифасида ёзган.
Таъкидланишича, бензин февраль ойидаги нархга тушган. Яъни бир галлон (3,79 литр) бензин нархи энг юқори кўрсаткичдан 1,5 долларгача пасайган.
Қўшма Штатлар Президенти бу натижага эришиш унинг асосий мажбуриятларидан бири бўлгани ва бензин нархи тушиши орқали Америкадаги оилаларнинг ҳаёти сезиларли даражада осонлашишини қайд этган.
Жорий йилнинг март ойи охирида Байден мамлакатда бензин нархини пасайтириш учун олти ой давомида АҚШнинг стратегик миллий захирасидан кунига 1 миллион баррел нефтни бозорга чиқаришини эълон қилди. “Reuters” ахборот агентлигининг қайд этишича, тарихдаги энг йирик нефт ҳажмининг бозорга чиқиши фонида АҚШдаги стратегик захиралари сентябрь ойида 434,1 миллион баррелгача қисқарган. Бу 1984 йилдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
LiveБарчаси