АҚШ расмийлари “Толибон” билан учрашади
Олам
−
27 Июль 2023
4716АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уест ҳамда АҚШнинг Афғонистондаги аёллар ҳуқуқи бўйича махсус вакили Рина Амири шу июль охирида Қатарда “Толибон” ҳаракати эмиссарлари билан учрашади. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Уест ва Амири 26-31 июль кунлари Остона ва Доҳага боради. Остонада улар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги мавқедошлари билан учрашиб, Афғонистон бўйича C5+1 форматида махсус сессия ўтказади.
Доҳада эса улар “Толибон” вакиллари билан учрашади. Мамлакат аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, аёллар эркинлиги, хавфсизлик масалалари, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг савдосига қарши курашиш музокараларнинг асосий мавзуси бўлиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтаган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи учрашувида Россия, Хитой, Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири иштирок этганди. Шунингдек, йиғилишда Афғонистондаги Муваққат ҳукумат ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки бошчилигидаги “Толибон” делегацияси ҳам қатнашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь