АҚШ президентлигига собиқ номзод Транспорт вазири бўлиши мумкин
Олам
−
14 Декабрь 2020
3415АҚШ президентлигига Демократик партиядан собиқ номзод Питт Бутижич мамлакат Транспорт вазири лавозимини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, Бутижич ҳозирги Транспорт вазири Элейн Чаонинг лавозимни эгаллаши мумкин.
Таъкидланишича, ушбу лавозимга Чикагонинг собиқ мэри Рам Эмануэль, Лос-Анжелес мэри Эрик Гарсетти ва Род-Айленд губернатори Жина Раймондонинг номзодлари ҳам муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ, АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб чиққан демократ Жозеф Байден бўлажак маъмуриятидаги вазирлик лавозимларига номзодларни тақдим этиб, унинг барча таклиф қилган шахслари тажриба ва янгича фикрлашга эга эканини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь