АҚШ Польшани “Вагнер”дан ҳимоя қилишга ваъда берди

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти Беларусь резиденти Александр Лукашенконинг “Вагнер” жангчилари Польшага экскурсияга бориши ҳақидаги сўзларига НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга ваъда берди. Бу ҳақда АҚШ ташқи сиёсати вакили Мэттью Миллер маълум қилди.

"Польша билан иттифоқимиз мустаҳкам. Польша НАТО аъзоси ва керак бўлса, альянс ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қиламиз", дейди Мэттью Миллер.

Шу билан бирга, америкалик дипломат Қўшма Штатлар НАТОдаги  ҳар қандай иттифоқчисига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь фуқароси Александр Лукашенко “Вагнер” Польшага таҳдид солаётганини даъво қилганди. Аммо Америка Урушни ўрганиш институти (ISW) эса буни рад этиб чиққанди. Институтга кўра, Беларусдаги “Вагнер” кучлари механизациялашган ускуналар билан қайта жиҳозланмагунча Польша ёки Украинага ҳарбий хавф туғдирмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Польша Вагнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг