Беларусдаги “Вагнер” Украина ёки Польша учун таҳдид эмас – ISW

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь фуқароси Александр Лукашенко “Вагнер” Польшага таҳдид солаётганини даъво қилди. Америка Урушни ўрганиш институти (ISW) эса буни рад этиб чиқди.

“Ғарб ва Украинанинг юқори мартабали раҳбарлари ва ISW Украинанинг қарши ҳужумини баҳолашга ҳали эрта, деб ҳисоблашда давом этмоқда. Чунки, Украина ҳали ҳам муҳим кучларга эга ва исталган вақтда ва исталган жойда ҳал қилувчи операцияларни бошлаш қобилиятини сақлаб қолади”, дейилади хабарда.

Келтирилишича, Беларусдаги “Вагнер” жангчилари Украина ёки Польшага жиддий ҳужум қилиш учун зарур бўлган оғир қуролларга эга экани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

“Беларусдаги “Вагнер” кучлари механизациялашган ускуналар билан қайта жиҳозланмагунча Польша ёки Украинага ҳарбий хавф туғдирмайди”, дейилади ISW хабарида.

Бунга сабаб қилиб институт “Вагнер”нинг Сел қишлоғидаги асосий базаси суратида тўхтаб турган машиналар асосан юзлаб енгил автомобиллар, кичик юк машиналари ва 35 га яқин ярим тиркамалар эканини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беларусь армиясининг махсус операциялар кучлари бўлинмалари Польша чегараси яқинидаги “Брестский” полигонида “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ёлланма аскарлари билан машғулотлар ўтказишини маълум қилгандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Вагнер Беларус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг