АҚШ Польша орқали Украинага қурол етказиб беришни тўлиқ тиклади

Олам

image

АҚШнинг Украина учун аталган ҳарбий ёрдамини Польшанинг “Жешув-Ясёнка” аэропортидаги логистика маркази орқали етказиб бериш қайта тикланди. Бу ҳақда Польша Мудофаа вазирининг ўринбосари Павел Залевский Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

“Польша логистика марказидан Ясёнка орқали АҚШ қурол-яроғининг етказиб берилиши қайта бошлади”, деб ёзган у.

Қолаверса, Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский ҳам Варшавада украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан учрашувдан сўнг, АҚШ қуролларининг Киевга етказиб берилиши тўлиқ ҳажмда тикланганини тасдиқлаган.

Унинг сўзларига кўра, бу натижа Саудия Арабистонида бўлиб ўтган АҚШ ва Украина ўртасидаги музокаралардан кейин содир бўлган.

Энди тўп Россия майдонида – АҚШ бош дипломати north_east

Энди тўп Россия майдонида – АҚШ бош дипломати

Маълумот учун, март ойининг бошида Польша ҳукумати АҚШнинг Украина учун қуролли ёрдамини Польша орқали тўхтатганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Бош вазири Дональд Туск Варшава Украинага ўз ҳарбийларини тинчликпарвар миссия доирасида юбориш ниятида эмаслиги, бироқ бундай қарор қабул қиладиган давлатларга логистика ва сиёсий жиҳатдан ёрдам беришга тайёрлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Польша Радослав Сикорский Павел Залевский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг