АҚШ Озарбайжон ва Арманистонни яраштирмоқчи
Олам
−
30 Апрель 2023
3512Бугун, 30 апрель куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда икки давлат ТИВлари матбуот хизматлари хабар берди.
Айтилишича, вазирларнинг сафари АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Ташриф доирасида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида “Тинчлик шартномаси” лойиҳаси бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, кеча, 29 апрель куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат давомида Блинкен Баку ва Ереван ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни Кавказортидаги кескинликни бартараф этишнинг ягона йўли деб билишини айтган.
“Котиб Блинкен Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик музокараларининг муҳимлигини таъкидлади, шунингдек, Қўшма Штатлар томонидан доимий қўллаб-қувватланишига ишонтирди”, дейилади департамент баёнотида.
LiveБарчаси