АҚШ музлатилган Россия активларидан Украинага 20 млрд доллар ажратади

Олам

image

АҚШ Украинага музлатилган Россия активларидан тушган фойда ҳисобига қайтариш шарти билан G7 кредити доирасида 20 миллиард долларгача маблағ ажратишга тайёр. Бу ҳақда америкалик амалдорларга таяниб, “Financial Times” хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, АҚШ зарур маблағни Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Россия активларини музлатиш муддатини олти ойдан 36 ойгача узайтириш таклифига қўйган ветосига қарамай ажратади.

Маълумотларга кўра, кредит бўйича музокаралар жараёни тезлашмоқда, чунки Ғарб уни йил охиригача тақдим этишни режалаштиряпти. Агар сайловларда республикачилар номзоди Дональд Трамп ғолиб бўлса, Киевга кўрсатиладиган ёрдам ҳажмини қисқартириши мумкинлиги таъкидланган.

Нашрнинг ёзишича, 25 октябрь куни G7 мамлакатлари Молия вазирлари Вашингтонда ўтадиган Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки конференцияси доирасида кредит шартлари бўйича баёнот бериши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга ташрифи чоғида Европа Иттифоқи Украинага 35 миллиард евро миқдорида кредит ажратишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made