АҚШ марказий осиёлик мигрантларни Коста-Рикага депортация қилади

Олам

image

АҚШ мамлакатдаги 200 дан ортиқ марказий осиёлик ва ҳиндистонлик ноқонуний мигрантларни Коста Рикага юборади. Бу ҳақда Коста Рика Президенти маъмуриятига таяниб, “The New York Times” хабар берди.

“Одамларнинг биринчи гуруҳи 19 февраль куни мамлакатга етиб келади. Коста Рика уларга ўз мамлакатларига етиб боришда кўприк вазифасини ўтайди. Ҳукумат 200 нафар ноқонуний муҳожирни ўз мамлакатига қайтаришда Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди”, дейилади Коста Рика Президенти маъмурияти эълонида.

Ҳукуматнинг аниқлик киритишича, Марказий Осиё ва Ҳиндистондан борган ноқонуний шахслар тижорат рейслари орқали олиб келинади, шундан сўнг улар Корредорес кантонидаги мигрантларга хизмат кўрсатиш марказига жойлаштирилади.

“Жараён тўлиқ АҚШ ҳукумати томонидан Халқаро миграция ташкилоти назорати остида молиялаштирилади, бу агентлик муҳожирларнинг мамлакатда бўлиши давомида уларга ғамхўрлик қилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 20 январь куни АҚШ Презденти Дональд Трамп инаугурация нутқида Америка ҳудудига ноқонуний киришни тўхтатишга ва миллионлаб муҳожирларни экстрадиция қилишга ваъда берган. Шунингдек, жанубий чегарадаги вазият туфайли умуммиллий фавқулодда ҳолат жорий қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари мамлакатда рухсатсиз бўлиб турган ўзбекистонлик муҳожирларни Панамага депортация қилаётгани ҳақда маълум қилинганди. Бунинг ортидан Ўзбекистон элчихонаси АҚШ ҳукуматига Панамага депортация қилинганлар бўйича сўров киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мигрант ҳиндистонлик марказий осиёлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг