АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Ўзбекистонга келди

Жамият

image

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари генерал Майкл Курилла Ўзбекистонга келди. У Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Дастлаб меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳиялари ижро этилган.

“Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов генерал Майкл Куриллани Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлаб, икки давлат ўртасида мудофаа соҳасида ўрнатилган дўстона муносабатларнинг йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Майкл Курилла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг