АҚШ Малидаги ҳарбий тўнтаришга муносабат билдирди
Олам
−
20 Август 2020
5046Вашингтон Малидаги ғалаённи "кескин қоралади" ва ҳарбийларни ҳибсга олинган ҳукумат амалдорлари ва уларнинг оилалари хавфсизлигини таъминлашга чақирди.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "барча сиёсий ва ҳарбий ўйинчиларни конституциявий ҳукуматни тиклаш учун ишлашга чорлайди".
"Биз Малидаги барча манфаатдор томонларни тинч мулоқотга, малиликларнинг сўз эркинлиги, тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва зўравонликдан воз кечишга чақирамиз", дейди АҚШ дипломатияси раҳбари ўз баёнотида.
Мали президенти Иброҳим Бабакар Кейта жорий йилнинг 18 август куни исёнчи ҳарбийлар томонидан ҳибсга олингандан сўнг истеъфога чиқди. Бош вазир Бубу Сиссе ҳам ҳибсга олинган.
Давлат раҳбари ўз қудратини сақлаб қолиш учун қон тўкилишига йўл қўймаслигини айтди.
Малида мамлакат пойтахти Бамако яқинидаги Кати базасида ҳарбийлар исён кўтариб, Президент ва Бош вазирни ҳибсга олишди.
Малида 2020 йил май ойидан бошлаб мамлакат президентининг истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари давом этмоқда.
Кейта давлат телевидениесида баёнот берди ва 10-12 июлдаги норозилик намойишлари пайтида фуқароларнинг ўлимидан афсусда эканини баён қилди. Шунингдек, президент парламент ва ҳукумат тарқатиб юборилишини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь