АҚШда фавқулодда ҳолат: коронавирусга чалиниш бўйича янги жаҳон рекорди қайд этилди
Олам
−
11 Январь 2022
10780Америка Қўшма Штатларида бир кунда 1,13 миллион янги COVID-19 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич янги жаҳон рекордига айланган. Шу билан бирга, инфекцияларнинг якуний сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилган, чунки Американинг барча штатлари касалланиш бўйича маълумотларни эълон қила олмаган.
“Юқумли “omicron” штамми тарқалишининг секинлашуви бўйича белгилар йўқ”, дейилади нашрда.
Бундан ташқари, агентлик статистик маълумотларига кўра, коронавирус билан шифохонага ётқизилганларнинг рекорд сони қайд этилган – 135,5 минг киши.
Маълумот ўрнида, аввалги рекорд АҚШда ҳам ўрнатилган — жорий йилнинг январь ойи бошида мамлакатда кунига бир миллиондан ортиқ касаллик аниқланган.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда коронавирус билан касалланганлар сони 60 миллиондан ошган.
LiveБарчаси