АҚШ Конгрессида ракета билан зарба бериладиган Россия ҳудудлари харитаси кўрсатилди
Олам
−
23 Май
19651АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Майкл Маккол АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни Киевга Россия ҳудудига Америка қуроллари билан зарба бериш тақиқини бекор қилишга чақириб, унга АҚШ томонидан тақдим этилган ATACMS ракеталари билан қопланиши мумкин бўлган Россия ҳудуди харитасини кўрсатди. Жараён C-SPAN телеканалида трансляция қилинди.
“Бу руслар томонидан яратилган тақиқланган ҳудуд бўлиб, у ерга Украина чегарасига жуда яқин артиллерия ва ракета тизимларини жойлаштиришади, кейин украиналикларга ҳужум қилиш учун фойдаланишади”, дейди Маккол Ташқи ишлар қўмитасида.
Шу муносабат билан республикачи конгрессмен Блинкендан Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига зарба беришни тақиқловчи сиёсатни қайта кўриб чиқишни сўради. Бироқ Давлат котиби бундай қарорларни Украина томони қабул қилиши кераклигини айтиб, жавоб беришдан қочди. Шунингдек, у Конгресс Киевни зарур қурол-яроғ билан таъминлашига умид билдирди, бунинг учун Маккол унинг гапини тўхтатиб, бундай зарбаларга тақиқни Конгресс ўрнатмаганлигини ва шундан сўнг уни бекор қилишга чақирганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бир гуруҳ қонунчилар АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятидан Украинага Россия ҳудудига Америка қуролларидан фойдаланган ҳолда зарбалар беришга рухсат беришни талаб қилганди.
Ҳабиб Жўрабоев