АҚШ Конгресси Туркияга қурол-яроғ сотишни тўхтатиб қўйди
Олам
−
07 Декабрь 2020
4128АҚШ Конгресси Американинг қурол ва ҳарбий техникаларини Туркияга етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Буни АҚШ Давлат котибининг сиёсий-ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер тасдиқлаган.
"Конгресс томонидан Туркияга қурол-яроғ сотилиши тўхтатилган, бу рост", деган Купер қисқа қилиб.
У ушбу мавзу бўйича бошқа изоҳ бермаган.
Август ойида АҚШ қонунчилик органи қарийб икки йилдан бери Вашингтон томонидан Анқарага қурол ва ҳарбий техника сотиш бўйича барча йирик шартномаларнинг бажарилишини яширинча тўхтатиб келаётгани ҳақида хабар тарқалган.
Таъкидланишича, Конгресс аъзолари Туркияга Россиядан илгари сотиб олинган С-400 зенит-ракета тизимларидан воз кечишга мажбур қилиш учун қўшимча босим ўтказмоқчи бўлишган.
Россия ва Туркия 2017 йилда Москва томонидан Анқарага С-400 комплексларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Туркия ушбу тизимларни Россиядан сотиб олган биринчи НАТО мамлакатидир.
Анқаранинг қарори АҚШ ва умуман альянснинг кескин салбий реакциясини келтириб чиқарган.
Қайд этилишича, АҚШ Туркияни Россия зенит-ракета тизимларидан воз кечишга ундаш ҳаракатларини тўхтатмайди.
Шунингдек, Вашингтон Анқарани Американинг бешинчи авлод F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётини ишлаб чиқариш бўйича Америка дастуридан чиқариб юборган.
Бундан ташқари, АҚШ С-400 сотиб олиш учун Туркияга бир қатор санкциялар жорий қилиш билан таҳдид қилмоқда, аммо бу муҳим қадамларни ташлашга шошилмаяпти. Анқара эса бундай чекловлар қўлланилишини жавобсиз қолдирмаслигидан огоҳлантирган.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған октябрь ойида Анқара АҚШнинг босимига қарамай С-400 дан воз кечмоқчи эмаслигини маълум қилди. Шунингдек, у АҚШга Туркияга таҳдид қилишни тўхтатишни ва уларни амалда татбиқ этишга уринишни таклиф қилди.
LiveБарчаси