АҚШ Хитойга ядровий уруш бошлаши мумкин — “Forbes”

Олам

image

АҚШ Хитой билан тўқнашадиган бўлса, қасос сифатида ядро қуролидан фойдаланишга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Forbes” нашри ёзмоқда. 

“Ҳарбий ҳаракатлар бошланган тақдирда, АҚШ Хитойнинг ҳаво ҳудудига ядро каллакларини таший оладиган самолётларни юборади”, деб ёзади “Forbes” шарҳловчиси Лорен Томпсон.

Хусусан, ядро ҳужуми 2020 йил охирида ўтказилган ҳарбий машқлар пайтида намойиш этилди. Унда АҚШ ҳарбий кучлари 2030 йилда Хитой Тайванга ҳужум уюштирган тақдирда ўз ҳаракатларини моделлаштирган.

ОАВнинг хабар беришича, машқларда В-21 янги авлод стратегик бомбардимончиси ва 1955 йилдан буён хизмат кўрсатиб келаётган В-52 самолётлари қатнашган.

Аввалроқ, расмий Пекин НАТОга Хитойнинг таҳдиди ҳақидаги турли назарияларни илгари суришни бас қилишни сўрагани ҳақида хабар берган эдик.

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ-Хитой

Баҳолаганлар

705

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made