АҚШ Канада чегарасида рекорд миқдордаги муҳожирларни ҳибсга олди
Олам
−
04 Октябрь
6113АҚШ чегара хизмати 2024 молия йилида Канада чегарасидаги Свантон секторида 19 200 дан ортиқ ҳужжатсиз муҳожирни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
Секторнинг бош чегара хизмати агенти Роберт Гарсияга кўра, бу рақам сўнгги 17 йилдаги барча кўрсаткичдан ошиб кетган.
“Свантон сектор чегара хизмати ходимлари 2023 йил 1 октябрдан буён 97 та турли давлатдан 19 200 дан ортиқ одамни ҳибсга олди, бу охирги 17 йилдаги рекорд”, деб ёзди у ўзининг Х’даги саҳифасида.
Қайд этилишича, 2020 молия йилида ҳибсга олинган ноқонуний мигрантлар сони 574 нафарни, 2021 йилда эса 365 нафарни ташкил этган. Кейинги йилги кўрсаткич сезиларли даражада ошиб, 2022 ва 2023 молиявий йилларда мос равишда 1 минг ва 6,9 минг нафарга етган.
Маълумот учун, АҚШ чегараларидаги ноқонуний муҳожирлар билан боғлиқ вазият кўпинча Республикачилар партиясининг Оқ уйдаги амалдаги маъмуриятга қарши танқидига сабаб бўлади. Хусусан, улар АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден ва вице-президент, демократлар партиясидан президентликка номзод Камола Ҳаррисни кўплаб ноқонуний муҳожирларни мамлакатга киритишда айблайди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябрь ойидан 2024 йилнинг майигача 7 ой ичида АҚШ чегарасида 3 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир ушлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси