АҚШ Қора денгиз узра бошқа дронни жўнатди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Қора денгиз узра яна учувчисиз учиш қурилмасини юборди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Манбага кўра, бир кун аввал минтақага RQ-4 Global Hawk дрони юборилган. У Руминия ҳаво ҳудудидан осмонга кўтарилган ва Қримнинг жануби-шарқидаги халқаро ҳаво ҳудудида 16 км баландликда учган.

Ушбу парвоз Россиянинг Су-27 қирувчиси АҚШнинг разведкачи MQ-9 дрони билан содир бўлган воқеадан кейинги биринчи парвоздир.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг разведкачи MQ-9 дрони Россиянинг Су-27 қирувчи самолётлари томонидан Қора денгизнинг халқаро сувларига уриб туширилган эди.

Мазкур ҳолат бир йилдан бери давом этаётган урушда Россия-АҚШ ҳарбий кучларининг илк маротаба тўғридан-тўғри тўқнашуви бўлган эди.

Кейинчалик CBS телеканалида дроннинг уриб туширилиши акс этган анимацион ролик эълон қилинди.

Дрон қулаши ортидан АҚШ ва Россия Мудофаа вазирлари телефон орқали ўзаро мулоқот қилди. Мулоқот АҚШ тарафининг талаби билан ўтказилди. Унда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу америкалик мавқедоши Ллойд Остинга Америка дронларининг Қрим қирғоқлари бўйлаб парвозлари провокацион характерга эга эканини ва бундай ҳаракатлар Қора денгиз зонасида кескинлашувга олиб келиши мумкинлигини айтган.

Шунингдек, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Америка дронини уриб туширган учувчиларни мукофотлагани ҳақида хабар берган эдик.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг