АҚШ қарийб 2,5 тоннали бомбани синовдан ўтказди

Олам

image

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари баллистик ракеталар ва ядровий қуроллар каби ер ости бўшлиқларини йўқ қилишга қодир бўлган 2 277 килограмли  GBU-72 Advanced 5K Penetrator бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “The Defense Post” нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, бункерларни йўқ қилувчи бомба Флоридадаги Эглин ҳаво базаси атрофида F-15 қирувчи самолёти ёрдамида 10,6 километр баландликдан ташлаб, синовдан ўтказилган.

Қайд этилишича, GBU-72 синови 2000 фунт (907 килограм) юкнинг ўрнига 5000 фунт оғирликдаги бомбани самолётдан қандай хавфсиз тарзда отиш мумкинлигини муваффақиятли кўрсатган.

Хабарда таъкидланиша, ҳарбий кучлар 2017 йилдан буён  GBU-72 гигант бомбасини текшириб келган. 2022 йилгача эса умумий қиймати 36 миллион доллар бўлган 125 та шундай бомба сотиб олиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, GBU-72 гигант бомбаси Applied Research Associates, Inc томонидан учиш имкониятини ошириш учун моделлаштиришнинг илғор усуллари ёрдамида ишлаб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг